Ads

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс яқин вақтлар ичида раҳбарият билан музокараларни бошлайди.

Унга кўра каталонияликлар жамоа етакчиларидан бири ҳисобланган 29 ёшли испаниялик футболчига 2023 йилга қадар бўлган янги шартнома таклиф қилади. Агар Бускетс ушбу келишувни имзоласа, унинг маоши сезиларли тарзда ошиши мумкин.

Маълумот учун, Бускетс “Барселона” сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда.