Ўзбекистон терма жамоаси эртадан машғулотларни бошлайди - ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22 мартдан Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини бошлайди. Фабио Каннаваро FIFA Series учун жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилганидан хабарингиз бор. 

Кенгайтирилган рўйхатдан ўрин олган футболчиларимиз —  Жалолиддин Машарипов, Ҳусниддин Алиқулов, Аббосбек Файзуллаев, Дилшод Комилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Абдулла Абдуллаев, Алибек Давронов ва Ҳусайн Норчаев жароҳати туфайли йиғинни ўтказиб юбориши маълум бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз FIFA Series доирасида 27 март куни Габон, 30 март куни эса Венесуэалага қарши майдонга тушади. Ўйинлар “Бунёдкор” стадионида соат 19:00 да старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!