"Барселона" Чемпионлар лигаси ғолибига айланди

Аёллар ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси финалидан ўрин олган "Барселона" - "Вольфсбург" баҳси бўлиб ўтди. Унда "кўк-анорранглилар" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, немислар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимда эса "кўк-анорранглилар" 3 та гол уриб, ғалабани қўлга киритди. 

Шу тариқа, "Барселона" аёллар жамоаси 2022/23 йилги мавсум Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!