"Барселона" дарвозабонига иккита харидор чиқди
"Барселона" посбони Марк-Андре тер Штеген қишда жамоасини ўзгартириши мумкин. Унга иккита янги даъвогар пайдо бўлган.
Журналист Фернандо Полонинг маълум қилишича, 33 ёшли дарвозабонга Англиянинг "Астон Вилла" ва Испаниянинг "Жирона" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Маркнинг ўзи эса фаолиятини қаерда давом эттириш ҳақида аниқ бир қарорга келмаган. 2-3 кун олдин тер Штегенга "Тоттенхэм" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар чиққан эди.
Посбоннинг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 7 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, германиялик дарвозабон 2014 йилдан бери Каталония клуби сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида Марк 423 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 176 тасида ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолган.



Фикрлар