Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибалани ўз сафига қўшиб олиш учун барча имкониятларини ишга солмоқда.

Corriere Dello Sport нашри тарқатаётган хабарга қараганда, каталонияликлар аргентиналик футболчи учун туринликларга 90 миллион евро ва Андрес Иньестани таклиф қилишмоқчи.

Қайд этиш лозим, Дибала учун “Барселона”дан ташқари Мадриднинг “Реал” клуби ҳам қизиқиш билирмоқда.