"Барселона" Фермин Лопес билан янги шартнома тузмоқчи
"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
"Diario Sport" нашрининг хабарига кўра, бир қатор клублар томонидан футболчига қизиқиш кучайгани сабабли каталонияликлар фаол ҳаракат қилишга қарор қилди ва Лопеснинг вакиллари билан учрашув ташкил этди. "Барселона" футболчига маошни сезиларли даражада ошириш ҳамда шартномани яна икки йилга узайтиришни таклиф қилмоқда. Ҳозирги келишув 2029 йил ёзигача амал қилади.
Фермин Лопес жамоада қолишни ва "Барселона"нинг асосий футболчиларидан бирига айланишни истамоқда. Жорий мавсумда у Испания чемпионатида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.



Фикрлар