"Барселона" Флик ўрнига янги мураббийни танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Йирик клублар фақат яқин мавсумни эмас, балки узоқ муддатли истиқболни ҳам ўйлаб режа тузади. Испаниянинг AS нашри "Барселона"нинг бош мураббий лавозими бўйича режалари ҳақида маълумот берди.

Манбага кўра, Barca Reservat подкастида айтилганидек, "Барселона"нинг спорт бўлими раҳбари Деку бошчилигидаги мутасаддилар Сеск Фабрегас номзодини тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. Каталония клуби айнан Фабрегас келгусида Ханс-Дитер Флик ўрнини эгаллаши керак, деб ҳисобламоқда. Бу вариант 2028 йил атрофида амалга ошиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Маълумотларга қараганда, "Барселона" бу масала юзасидан Сеск Фабрегас билан аллақачон алоқага чиққан. Каталонлар Фабрегас билан тузиладиган ҳар қандай янги шартномага уни "Барселона"га ўтиш имконини берувчи махсус банд киритилишини истамоқда. Бу масала "Комо" клуби раҳбарияти билан ҳам муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Сеск Фабрегас бошчилигидаги "Комо" жамоаси жорий мавсумда тарихида илк бор Европа Чемпионлар лигасига йўл олди. Клуб Серия А чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаб, мусобақага йўлланма қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!