“Барселона” футболчилари “Реал” қайд этмаган яна бир натижага эришдилар (фото)

Кеча ФИФА Лондонда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш билан бирга, рамзий терма жамоани ҳам эълон қилди. Эътиборлиси, ушбу термадан “Барселона”нинг икки аъзоси – Лионел Месси ҳамда Андрес Иньесталар ҳам ўрин олишди.

Шу тариқа, “Барселона” футболчилари ФИФАнинг йил рамзий терма жамоасидан 50-бор жой олишди. Каталонияликлар бундай натижага эришган илк жамоа бўлди.

Қуйида ФИФАнинг йил рамзий термасидан жой олган “Барселона” футболчилари билан танишасиз.    

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)