"Барселона" футболчиси "Ан-Наср"га ўтиши мумкин
Ёзги трансфер ойнасида ҳимоячи Клеман Ленгле "Барселона"ни тарк этиши мумкин. Хабарларга кўра, каталонияликлар франциялик футболчининг юқори маоши сабаб у билан хайрлашишга ҳаракат қилмоқда.
Ленгле ўтган мавсумда "Тоттенхэм"да ижарада ўйнаган эди ва лондонликлар футболчини "кўк-анорранглилар"дан сотиб олмоқчи. Бироқ 28 ёшли ҳимоячига яна бир даъвогар пайдо бўлди. "Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, Ленгленинг трансфери бўйича музокаралар ҳозирда Саудиянинг "Ан-Наср" клуби томонидан олиб борилмоқда.
Маълумот учун, нуфузли "Тransfermarkt" портали Клеманни 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар