“Барселона” футболчиси асосий таркибга кириш йўлини топди

“Барселона” ҳимоячиси Самюэль Умтити асосий таркибга кириш учун жисмоний ҳолатини кучайтириш мақсадида бундан буён гўшт емайдиган бўлди.

- Мен вегетариан бўлди ва энди гўшт, балиқ емайман. Ўсимликдан олинган оқсиллар ўзимни тетик ҳис қилишим учун кифоя қилади. Уч килограммга оздим ва ўзимни кучайганимни сезяпман. Жисмоний ҳолатим ҳам аввалгидан анча яхши. Бу ўзгаришлар фаолиятимга ҳам ижобий таъсир қилади, - деди Умтити.  

Умтите кейинги икки йил давомида жароҳатлар туфайли Ла Лигада атиги 27 та учрашувда майдонга тушди.  “Барселона”нинг янги бош мураббийи Рональд Куман франциялик футболчининг ҳаракатларидан қониқмагани учун унинг жамоадан кетиши тарафдори бўлаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!