"Барселона" футболчиси "Бенфика" билан музокара ўтказмоқда

"Барселона" клуби дарвозабони Яспер Силлессен фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда A Bola нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича голландиялик посбони айни дамда "Бенфика" клуби билан музокаралар ўтказмоқда. Лиссабонликлар уни яқинлашиб келаётгани ёзги трансферлар даврди қўлга киритишмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Силлессен “Барса” сафида Марк Андре тер Штегендан сўнг иккинчи дарвозабон бўлиб юришни хоҳламаяпти ва шу боис мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартирмоқчи.

Маълумот учун, Силлессен “Барселона” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида бор йўғи 29та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 21та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!