“Барселона” футболчиси "Милан"га кетадиган бўляпти

“Барселона” ҳимоячиси Эмерсон Апаресидо фаолиятини “Милан”да давом эттириши мумкин.

Миланликлар 21 ёшли бразилиялик футболчини анчадан буён кузатиб келмоқда. Бу футболчи уч мавсумдан бери ижара асосида “Бетис”да барқарор ўйин намойиш қиляпти.

“Милан” истеъдодли футболчини қишки трансферлар вақтида сотиб олмоқчи. Каталонияликлар ҳам кейинги пайтда асосий таркибга даъвогар бўлмаган футболчиларни бошқа жамоаларга кетишига қаршилик қилмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!