"Барселона" футболчиси сафдан чиқди

TIGGO 2 PRO

"Барселона" ҳимоячиси Андреас Кристенсен жароҳат олиб, сафдан чиқди. 
 
Бизга маълум бўлишича, даниялик ҳимоячи машғулотларда ўзини ноқулай ҳис қилгани сабаб, сафдан чиққан. Бир неча хабарларга кўра, ҳимоячининг жароҳатдан фориғ бўлиши 3 ҳафтани талаб қилади.
 
Клуб мутасаддилари сўнгги йиллардаги молиявий муаммолари сабаб, қишки трансферлар ойнасида бир нечта ўйинчиларни қўйиб юбормоқчи эди. Мазкур рўйхатда Кристенсен ҳам бўлган. Бироқ, фулбек жамоада муҳим ўйинчи деб топилиб, сотилмайдиган бўлмоқда. 
 
Маълумот ўрнида, 28 ёшли футболчи жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида битта ўйинда иштирок этди холос. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 20 миллион евро деб баҳоланмоқда.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!