"Барселона" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо жамоани тарк этиши мумкин.

France Football хабарига кўра, клуб 20 ёшли футболчига жамоанинг режаларига киргани, аммо доимий равишда майдонга тушмаслигини таъкидлаган. Каталония клуби футболчини ижарага беришга ёки 25 млн еврога сотиб юборишга тайёр.

Қайд этилишича, Тодибога "Эвертон", "Лестер", "Вулверхэмптон" ва "Бенфика" клублари қизиқиш билдирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)