“Барселона” футболчисига янги бошпана керак

Ижара асосида “Бенфика”да ўйнаётган “Барселона” ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

21 ёшли футболчини “Сент-Этьенн” ижарага олишни режалаштирган. Шунга қарамай, французлар ўз ҳамюртининг маошини тўлиқ тўлай олмайди. Улар бу борада каталонияликлар билан келишувга эришишига ишонмоқда.

Тодибога Франция чемпионатининг яна бир вакили – “Ницца” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, истеъдодли футболчи Италиянинг бир неча клуби нишонида турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!