«Барселона» футболчисини 50 миллион евродан ортиққа сотишга тайёр

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» француз ҳимоячиси Жюль Кунде билан хайрлашиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Кунде жамоа асосий таркибидаги ўрнини йўқотган. Ҳанс-Дитер Флик ўнг қанотда кўпроқ Эрик Гарсияга ишонч билдирмоқда. Шу боисдан каталонияликлар ҳимоячи бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Sport.es нашри ёзишича, «Барселона» Кунде учун камида 50 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, футболчининг кетиши клуб маош фондини қисқартириш имконини ҳам беради. Француз ҳимоячисига бир қатор Англия премьер-лигаси клублари қизиқиш билдираётгани қайд этилмоқда.

Жорий мавсумда Кунде «Барселона» таркибида атиги икки марта асосий таркибда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Ҳимоячининг бозор қиймати тахминан 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!