"Барселона" футболчисини "Бетис"га ижарага бериб юборди

"Бетис" ўзининг расмий сайтида "Барселона" ҳимоячиси Хуан Мирандани таркибга қўшиб олганини маълум қилди.

Унга кўра, севильяликлар 20 ёшли футболчини мавсум охиригача ижарага олган. Айтиш керакки, Хуан асли “Бетис” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2014 йилда “Барса”га кўчиб ўтган.

Миранда каталонияликларнинг асосий жамоасида бор йўғи 4 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!