"Барселона" ҳимоячиси Серхи Роберто икки ойдан буён майдонга қайта олмаяпти. Аввалига, у жароҳат олган, кейинчалик коронавирус юқтирган. Бу ҳақда "Football-Espana" хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи ноябрь ойида ўнг оёғи мушагидан шикастланганди. Кейин вирусга топширган тестларининг 26 таси мусбат натижа берди. Фақатгина 27-тест салбий натижа кўрсатган.

Роберто 2020 йил 21 ноябридан 2021 йил 31 январигача майдонга тушмаган. 31 январда жамоа Испания чемпионати 21-туридан ўрин олган "Атлетик"ка қарши баҳснинг иккинчи бўлимида захирадан ўйинга қўшилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар