«Барселона» Гавини «Манчестер Юнайтед»га қўйиб юбормайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания чемпиони «Барселона» ўзининг марказий ярим ҳимоячиси Гавини «Манчестер Юнайтед»га қўйиб юбориш ниятида эмас.

Бундан аввал Британия оммавий ахборот воситалари хабар беришича, англиялик клуб Гави трансфери имкониятларини ўрганиб, ҳатто футболчи ва унинг вакиллари розилигини ҳам олгани айтилган эди. Аммо ишончли манбалари билан танилган инсайдер Фабрицио Романо маълумотича, бу битим амалга ошмайди.

Италиялик журналистнинг таъкидлашича, «Барселона» ўзининг асосий марказий ярим ҳимоячисини сотиш режасини кўриб ҳам чиқмаяпти. Аксинча, клуб 22 ёшли Гавига маоши оширилган, яхшиланган шартнома таклиф қилишга тайёрланмоқда.

Жорий йилда жаҳон чемпиони бўлган футболчининг бозор қиймати ҳозирча тахминан 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!