"Барселона" Гомешни "Вест Хэм"га сотишни хоҳламади

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Андре Гомешнинг трансфери бўйича келишувга эриша олмади. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “болғачилар” 25 ёшли португалиялик футболчи учун “кўк-анор ранглилар”га 20 млн евро таклиф қилишган, бироқ рад жавобини олишган. Каталонияликлар ушбу футболчини 28-38 млн евро атрофида баҳоламоқда. Унга эса "Эвертон" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Гомеш жорий мавсумни ижара асосида “Эвертон” сафида ўтказди ва 29та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!