"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо “Барселона”ни қизиқтирмайди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбанинг ёзишича, каталонияликлар Санчо учун катта маблағ сарфлашмоқчи эмас. Улар ушбу пулларга бир нечта футболчилар сотиб олишни режалаштиришмоқда.

“Барса” Санчони қўлга киритиш учун ҳатто ўз тарбияланувчиси ҳисобланган Ансу Фатини “Боруссия”га беришга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Санчога "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Ливерпуль" каби АПЛ грандларидан жиддий таклифлар мавжудлигини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)