“Барселона” Гризманндан воз кечди

“Барселона” франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманндан воз кечадиган бўлди.

Маълумотларга қараганда, “Атлетико”дан келган ҳужумчи жамоага киришиб кета олмаяпти. Унинг Лионель Месси билан муносабатларида муаммо борлиги айтилмоқда. Шунингдек, футболчининг оиласи жамоа бош мураббийи Кике Сетьенни жиддий танқид қилмоқда.

Журналистларнинг аниқлашича, каталонияликлар Гризманни ПСЖ, “Интер” ва “Ювентус”га таклиф қилган. “Барселона” бу футболчини Неймар, Лаутаро Мартинес, Дуглас Коста ёки Адриен Рабьога алмаштириш вариантлари бўйича иш бошлаган.

Трансфер нархи 120 миллионни ташкил қиладиган Антуан Гризманн жорий мавсумда 32 та ўйинда 8 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)