"Барселона" Гризманни кредит эвазига сотиб олгани ростми?

"Барселона" президенти Жозеп Мария Бартомеу "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олиш учун маблағни қаердан олинганини тушунтириб берди.

“Ушбу трансферни амалга ошириш биз учун осон бўлмади, чунки унинг товон пулини тўлашимиз шарт эди. Биз бошқа тўловларни ҳам амалга оширишимиз лозим эди ва шу сабабли Гризманнинг товон пулини бўлиб тўлаш бўйича келишишга ҳаракат қилдик. Бироқ, бизнинг бу таклифимиз рад этилди. Шу боис биз 35 млн евро кредит олдик. Энди бу маблағни яқин 6 ой давомида тўлаб берамиз. Қолган маблағни эса ўз ҳисобимиздан қўшдик”, - дейди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Гризманн учун мадридликларга 120 млн евро товон пули тўлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!