“Барселона” ҳимоячиси “Эл класико”ни ўтказиб юборади
Ads

“Барселона” клуби ҳимоячиси Жереми Матье жароҳати қайта безовта қилганлиги сабабли яна уч ҳафтага сафдан чиқди.

33 ёшли франциялик футболчи сўнгги ўйинини бир ой илгари ўтказган эди. “Эспаньол”га қарши кечган Каталония кубоги (0:1) финалининг 53-дақиқасида жароҳат олган эди.

Шундай қилиб, Жереми “Эркулес”га қарши кубок ўйинини ўтказиб юборди. У шунингдек, Мадриднинг “Реал” “Боруссия М”, “Осасуна” ва “Эспаньол” билан бўладиган ўйинлардан четда қолади.

Минбар

Барча блоглар