"Барселона" ҳимоячиси жамоадан кетиши мумкин
"El Mundo Deportivo" нашрининг хабарига кўра, "Барселона" ҳимоячиси Эктор Бельерин испан клубини тарк этиши мумкин.
Манбага кўра, "кўк-аноранглилар" мураббийи Хави Эрнандес испаниялик футболчига ишонмайди ва унинг кетишига тўсқинлик қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Бельерин ўтган йилнинг сентябрь ойида Лондоннинг "Арсенал" жамоасидан каталонияликлар сафига келиб қўшилганди. Жорий мавсумда 27 ёшли ҳимоячи Хави қўл остида жами 7 та ўйин ўтказди.
Бельериннинг испан клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади. "Transfermarkt" портали Испания терма жамоасининг собиқ футболчисини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар