"Барселона" ҳимоячиси жамоани тарк этиш арафасида

CHERY AUTO

29 ёшли Дания терма жамоаси ҳимоячиси Андреас Кристенсен ёзги трансфер ойнасида "Барселона" клуби билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди.

Tecno

Унинг сўзларига кўра, тажрибали ҳимоячи ва клуб ўртасида потенциал трансфер борасида музокаралар олиб борилмоқда. Кристенсен ўтган мавсумда "блауграналиклар" сафида атиги 6 та учрашувда иштирок этди ва 3 марта сариқ карточка олди. Ҳимоячи мавсумнинг асосий қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборди.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, Андреаснинг трансфер баҳоси 12 миллион еврони ташкил этади.

Бундан ташқари, у Дани Ольмонинг рўйхатга олиниши учун умумий рўйхатдан ҳам чиқазилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!