"Барселона" ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Чоршанба куни "Барселона" ҳимоячи Алехандро Бальденинг тизза ости пайидан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берди. AS журналистларига маълум бўлишича, Бальденинг тикланиши учун тахминан уч-тўрт ҳафта керак бўлади.

Шу тариқа, "Барселона"нинг навбатдаги ўйинларида Ханс-Дитер Флик 21 ёшли ҳимоячидан фойдалана олмайди.

"Барселона" уч турдан сўнг Испания Ла Лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Флик жамоаси иккита ўйинда ғалаба қозониб,  3-турда дуранг натижа қайд этишди. Чемпионатнинг навбатдаги ўйини "кўк-анорранглилар" 14 сентябрь куни ўз майдонида "Валенсия"га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!