"Барселона" ҳимоячисига АПЛдан таклиф келди
"Барселона" ҳимоячиси Маркос Алонсо ушбу ёзда клубни тарк этиши мумкин. Каталонияликлар футболчини қўйиб юборишга қарши эмас. Унга Англиядан таклиф тушди.
Инсайдер Экрем Конур хабар беришича, Алонсога "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда. Клуб ўзига янги чап қанот ҳимоячиси қидирмоқда. Сабаби, Люка Динь бирмингемликларни тарк этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Маркос ўтган йили эркин агент сифатида "Барса" сафига келиб қўшилган.
Фикрлар