"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш учун 3 нафар футболчи номзодини кўриб чиқмоқда
Каталониянинг "Барселона" клуби мавсумлар оралиғида ҳужум чизиғини кучайтириш учун футболчи сотиб олмоқчи.
ESPN тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” бу борада Антуан Гризманн ("Атлетико"), Александр Лаказетт ("Арсенал") ва Ришарлисонларни ("Эвертон") кўз остига олиб қўйган. Бироқ, улар орасида Гризманнинг номзоди фаворит дея эътироф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда 28 ёшли француз футболчисининг товон пули 200 млн еврони ташкил этади. Бироқ, 1 июлдан сўнг бу 120 млн еврога пасаяди.
Фикрлар