“Барселона” икки тажрибали футболчисига илтимос қилди
"Барселона" клуби икки футболчиси билан маошини қисқартириш бўйича музокара олиб бормоқда.
“Diario Sport” нашри инсайдери Жерар Ромеронинг хабар беришича, каталонияликлар менежерлари ҳимоячи Жерар Пике билан ресторанда учрашиб, янги келганларни рўйхатдан ўтказиши учун маошини қисқартиришини сўраган.
"Барселона" Ла Лига томонидан қўйилган чекловларни олиб ташлаш учун бу йўлни танламоқчи.
Раҳбарияти худди шундай илтимос билан ярим ҳимоячи Серхио Бускетсга ҳам мурожаат қилмоқчи. Шу муносабат билан бугун футболчининг агенти билан клуб офисида учрашув режалаштирилган.
Фикрлар