"Барселона" жаҳон чемпионатига бормаган футболчига харидор

Испаниянинг "Барселона" клуби жамоани тарк этишга яқин бўлган Серхио Бускетс ўрнига ўринбосар изламоқда. Вариантлар ичида биринчи навбатда "Челси" клуби ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте турибди.

31 ёшли футболчининг лондонликлар билан шартномаси келаси йили ёзда якунига етади ва шу боис у январдан бошлаб жамоалар билан музокара олиб бориши мумкин. Кантенинг номзоди директорлар кенгаши ва мураббийлар штабига ҳам мос келади.

Чунки француз ўзининг юқори даражасини бир неча марта исботлаган ва Каталонияга текинга кўчиб ўтиши мумкин. Томонлар дастлабки музокарани олиб бормоқда ва футболчининг ўзи январь ойининг ўзидаёқ келишувга эришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Канте жароҳати сабабли Франция билан жаҳон чемпионатида иштирок эта олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!