"Барселона" "Камп Ноу"га бу йил қайтмаслиги мумкин

CHERY AUTO

"Барселона" жамоаси яқин ойларда ҳам ўзининг тарихий стадиони — "Камп Ноу"га қайтмаслиги мумкин. Каталония клуби бу йилги Гампер кубоги баҳсини ҳам қайта қурилаётган аренадан узоқда — "Эстади Йохан Кройфф"да ўтказади.

Tecno

Бунга асосий сабаб сифатида клубнинг шаҳар ҳокимиятидан лицензия олишдаги муаммолари кўрсатилмоқда. Шунингдек, стадион учун абонементлар фақат 10 августдан сўнг сотувга чиқиши кутилмоқда — ўшанда қанча мухлис учун рухсат олиниши ва нархлари маълум бўлади.

Испаниянинг "As" нашри ёзишига кўра, қурилишчилар уюшмаси ва шаҳар кенгаши "Барселона" раҳбариятининг режаларини ҳаддан ташқари оптимистик деб баҳолаган. Қурилишчилар уюшмаси президенти ва "Барса" президентлигига собиқ номзод Хавьер Вилахоана эса "арена фақат 2026 йил бошида очилиши мумкин", дея баёнот берган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "кўк-анорранглилар" ўз учрашувларини "Олимпик Льюис Компанис" стадионида ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!