“Барселона” “Камп Ноу”га қачон қайтади?

"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Камп Ноу" стадионини таъмирлаш 2024 йилнинг охиригача якунланишини айтди.

"Барча қийинчиликларга қарамай, биз 2024 йилнинг охирида, янги йил  таътилида янги стадионда ўйнай оламиз", - деди каталония клуби раҳбари.

Реконструкция жараёнида 1957 йилда қурилган арена тарихидаги энг йирик бўлиб, унинг сиғими 105 минг кишига етказилади ва трибуналар устида том ўрнатилади. Иш 2022 йилнинг баҳорида бошланган ва 2026 йилда якунланиши режалаштирилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!