
"Барселона" "Камп Ноу"га қайтишни кечиктиради
Каталония шаҳар кенгаши "Барселона"га реконструкция қилинган "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат берди, аммо ҳозирча стадионга фақат 27 минг томошабин кира олади.
Шунга қарамай, клуб бу вариантни маъқулламади ва "Камп Ноу"га мухлислар сиғими 47 минг кишига етмагунча "Олимпик Льюис Компанис" аренасида ўйнашни давом эттиради.
Ҳозирги рухсат фақат трибуналар ва стадионнинг жанубий қисмидаги биринчи қаватни очишга имкон беради. Кейинги босқичда эса ён трибуналар ҳам очилади — бу УЕФА талабларига кўра, Чемпионлар лигаси ўйинларини ўтказиш учун зарур ҳисобланади.
Фикрлар