“Барселона” катта суммага Бундеслиганинг энг зўр ўйинчисини олади

“Байер” жамоаси етакчиси Флориан Вирц бир неча суперклублар нишонига тушганига анча бўлган.

Todofichajes нашрининг ёзишича, “Барселона” 20 ёшли ҳужумкор футболчини олиш учун жиддий қадам ташлашга қарор қилди. Каталонияликлар немис футболининг энг ёрқин тарбияланувчиларидан ҳисобланган ўйинчи учун 85 миллион евро атрофида маблағ сарфлашга тайёр.

Шунга қарамай, мутахассислар орасида бу трансфернинг амалга ошишига ишонмайдиганлар ҳам кўп. Чунки Вирцнинг леверкузенликлар билан шартномаси 2027 йилгача тузилган. Қолаверса, унда танлов имконияти кенг.

Вирцга даъвогарлик қилаётган грандлар орасида “Барса”дан кўп маош беришга қодир клублар ҳам етарли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!