“Барселона” Кейнга таклиф юборди ва жавоб ҳам олди

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида жамоага “Бавария”да тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган Ҳарри Кейнни олиб келмоқчи.

Каталонияликлар январь ойидаги қишки трансферлар ойнаси вақтидан фойдаланиб, англиялик ҳужумчи трансфери бўйича норасмий сўров юборган. “Барса” вакиллари Кейннинг атрофидаги доиралар билан боғланиб, эҳтимолий ёзги трансфер имкониятини баҳолаган.

Бироқ Кейн вакиллари бу вариантни рад этди. Бу ҳақда The Touchline нашри журналистлари хабар берди.

Аввалроқ, “Бавария” спорт директори Макс Эберль жамоанинг асосий қуролига айланган Ҳарри Кейн билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар кетaётганини айтган эди.

Немис матбуотининг ёзишича, мюнхенликлар  32 ёшли Кейн билан ҳамкорликни 2028 йилнинг ёзигача ёки ундан ҳам узоқроқ муддатга узайтиришни истаяпти. Transfermarkt портали Ҳарри Кейнни 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!