"Барселона" класикода Оливия Родриго логотипи туширилган либосда ўйнайди
"Барселона" яқинлашиб келаётган класико учрашувида америкалик қўшиқчи Оливия Родриго логотипи туширилган махсус либосда майдонга тушади. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар ҳозирда янги реклама кампаниясини фаол тарзда тайёрламоқда. Ушбу лойиҳа "Барселона" ва "Spotify" ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилган бўлиб, Оливия Родриго махсус фотосессияда иштирок этган.
Шунингдек, қўшиқчи "Реал Мадрид"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинни трибунадан кузатиши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 35-тури доирасидаги "Барселона" — "Реал" учрашуви 10 май куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.

Фикрлар