
"Барселона" Коутиньодан қутулиш йўлини топди
"Барселона" клуби мавсумни "Бавария"да ижарада ўтказаётган ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньодан тезроқ қутулмоқчи.
Sport.es нашрининг ёзишича, “кўк-анор ранглилар” бразилиялик футболчидан буткул халос бўлишлари учун унинг кейинги ижара шартномаларига мажбурий равишда сотиб олиш ҳақидаги бандни киритилишини талаб қилишмоқчи. Коутиньо учун асосий даъвогар “Челси” ҳисобланади. Аммо, “аристократлар” ҳам уни 2021 йилда тўлиқ сотиб олишни ўз зиммаларига олишмоқчи эмас.
“Барселона” эса “Челси”га бунинг учун Коутиньонинг 90 миллион евролик нархини 65 миллионга тушириб беришга ҳам тайёр.
Фикрлар