
"Барселона" Коутиньони қанчага сотмоқчи?
"Барселона" клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида ўзининг бразилиялик ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо билан хайрлашиши мумкин.
Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 26 ёшли футболчининг трансферини 130 миллион еврога баҳолашмоқда. Унга эса ҳозирда "Арсенал", ПСЖ, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" каби жамоалардан қизиқишлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Коутиньони 2018 йилнинг январида “Ливерпул”дан сотиб олган эди. У жорий мавсум жами 43та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар