"Барселона" Коутиньони узоқ муддатга йўқотди

  • 29 октябрь, 2020, 10:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" хавбеки Филиппе Коутиньо тиззасидан олган жароҳати туфайли камида бир ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, бразилиялик футболчи 22 ноябрь куни Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган "Атлетико"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Коутиньо "Реал"га (1:3) қарши бўлиб ўтган “эл-класико”да жароҳат олган эди. Энди у "Алавес" (31 октябрь) ва "Бетис" (7 ноябрь) билан бўладиган чемпионат ўйинлари ва "Динамо" Киевга (4 ноябрь) қарши ЕЧЛ гуруҳ босқич учрашувини ҳам ўтказиб юборади.

28 ёшли Коутиньо жорий мавсум “Барселона” сафида жами 6 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!