"Барселона" Коутиньонинг нархини эълон қилди

  • 10 май, 2019, 15:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти жамоа вингери Филиппе Коутиньони сотиб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” 26 ёшли бразилиялик футболчининг трансферини 100 миллион еврога баҳолашмоқда. Унга эса "Манчестер Юнайтед"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Коутиньони 2018 йилнинг январида "Ливерпул"дан 120 миллион евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум каталонияликлар сафида жами 52та ўйинда майдонга тушди ва 11та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!