“Барселона” Коутиньонинг нархини кўтарди
Ads

 

Аввал хабар берилганидек, “Барселона” клуби “Ливерпуль” раҳбарияти билан Филиппе Коутиньонинг трансфери борасида ўзаро келишувга эришди.

Фақатгина трансфер қийматини келишиб олиш қолди. Каталонияликлар вақтини бой бермай, бразилиялик футболчи учун “Ливерпуль”га 120 миллионлик таклиф билан чиқди.

Айни дамда музокаралар давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Коутиньонинг ўзи билан бир муддат аввал келишувга эришганди.