"Барселона" Кристенсенни сотиб юбориши мумкин
"Барселона" клуби ёзда бир қатор футболчилар билан хайрлашиш истагида эканлигидан хабарингиз бўлса керак. Каталонияликар етакчи ва тажрибали футболчиларни ҳам яхши таклиф келиб тушса, қўйиб юборишга тайёр.
"SPORT" нашри берган маълумотга кўра, "кўк-анорранглилар" даниялик ҳимоячи Кристенсенни ҳам қўйиб юборишга тайёр. Ҳозирча у учун бирор таклиф келиб тушмаган.
Қайд этиш лозим, Кристенсен 2022 йилнинг ёзида "Барса" сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган.
Фикрлар