“Барселона” кушандаси кимлигини биласизми?

“Бавария” вакили Томас Мюллер Чемпионлар доирасида “Барселона”га энг катта зарар етказган футболчи ҳисобланади.

Кечаги ўйинда ҳам немис футболчиси каталонияликлар дарвозасига биринчи бўлимнинг ўзида иккита гол урди.

Шу тариқа, Томас Мюллер Чемпионлар лигаси доирасида “Барселона”га қарши ўтказилган бешта учрашувда рақиб дарвозасини жами олти маротаба аниқ нишонга олган.

Мюллер бошқа ҳеч қайси жамоага бунақа кўп гол ура олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!