Кеча оқшомда Испания Кубоги 1/8 финал босқичи доирасида "Барселона" ўз майдонида "Леганес"ни мағлуб этди.

AS нашри хабарига кўра, каталонияликлар ушбу ўйинда мухлисларнинг қизиқишини унчалик жалб қила олмаган. Манбага кўра, "блаугранаслар" уй майдонига ушбу баҳсда 43 216 та мухлис ташриф буюрган. Бу "Барселона"нинг жорий мавсумдаги энг ёомон кўрсаткичи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "кўк-анор рангликлар" стадионининг умумий сиғими 99 354 тани ташкил қилади.