"Барселона" Левандовски билан янги шартнома имзолашга иккиланмоқда
"Барселона" раҳбарияти Роберт Левандовскининг келажаги борасида ҳали ҳам якуний қарор қабул қилмади. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида тугайди.
"Marca" нашри хабарига кўра, каталонияликлар польшалик билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлашда ҳали ҳам иккиланмоқда. "Кўк-анорранглилар" раҳбарлари мавсум охирига қадар футболчининг қандай формада бўлишини кўрмоқчи.
Бошқа клублар вакиллари ҳам вазиятни кузатиб бормоқда. Польшалик форвардга яқинда "Милан", "Фенербахче" ва Саудия Арабистони клубларидан таклифлар борлига ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Роберт бу мавсумда Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида 12 та ўйинда еттита гол урди.



Comments