"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум мерсисайдликлар таркибини тарк этиши мумкин.

Нидерландиялик футболчи бир неча бор "Ливерпуль"га содиқлиги, бироқ вазият тақозо қилса, мерсисайдликлар таркибини тарк этиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган эди

Таъкидланишича, инглиз клуби Вейналдумга янги келишув таклиф қилган, бироқ хавбек 2021 йил ёзида якунланадиган шартномани узайтиришга шошилмаяпти.

Goal.com манбасига кўра, "Барселона" нидерландиялик футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда, агар футболчи "Ливерпуль" билан шартномани узайтирмасликка қарор қилса, олти ой ичида ўйинчи билан музокараларга киришади.

Вейналдум "Ливерпуль" сафида 2016 йил ёзидан буён тўп суриб келади. Ўтган давр мобайнида ярим ҳимоячи мерсисайдликлар учун 177 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 16 та ассистни қайд этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)