"Барселона" Лоран Бланни жамоа бошқарувига олиб келадими?
"Барселона" Лоран Бланни бош мураббий курсисига таклиф қилмоқчи эмас, дея хабар бермоқда As.
Манбага кўра, "блаугранлар" раҳбарияти франциялик мутахассисни клубнинг кейинги режаларига киритмоқчи эмас. Айни дамда "Барселона" фақат "Наполи" билан бўладиган жавоб учрашуви ҳақида ўйламоқда.
L’Equipe нашри клуб спорт ишлари директори Эрик Абидаль Бланнинг номзодини раҳбариятга тавсия қилгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ испан нашрлари ушбу маълумотни рад этди.
2016 йилдан буён эркин агент мақомидаги Блан "Барселона" сафида 1996/97 йиллар мобайнида тўп сурган.
Фикрлар