«Барселона» Ляпорт билан шартнома тузмасликка қарор қилди — сабаби очиқланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Атлетик» ва Испания терма жамоаси марказий ҳимоячиси Эмерик Ляпорт яқинда бўлиб ўтган 2026 йилги жаҳон чемпионати пайтида «Барселона»га ўзига оид таклиф билан чиққан. Бу ҳақда «Mundo Deportivo» нашри хабар берди.
 

Маълумотларга кўра, Ляпорт «Барселона» сафига қўшилиш истагини билдирган, аммо каталонияликлар раҳбарияти 32 ёшли футболчи билан шартнома имзолашдан воз кечган. Бунга асосий сабаб сифатида «Атлетик» билан муносабатларни совутмаслик истаги кўрсатилмоқда.
 

Аввалроқ, «Барселона» Бильбао клуби ярим ҳимоячиси Нико Уильямсга ҳам жиддий қизиқиш билдирган, бироқ томонлар ўртасидаги музокаралар ижобий якун топмаган эди.
 

Шунингдек, манбага кўра, жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳозирги ҳимоя чизиғидан қониқарли экани, ҳимояни кучайтиришни эса ҳозирча устувор вазифа деб ҳисобламаслиги таъкидланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!