"Барселона" "Манчестер Сити"даги тарбияланувчисини ортга қайтармоқчи

"Барселона" "Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси Эрик Гарсия учун қанча таклиф қилмоқчи экани маълум бўлди.

Sport.es нашри тарқатган хабарга қараганда, “кўк-анор ранглилар” ўзининг тарбияланувчиси ҳисобланган 19 ёшли испаниялик футболчи учун 8 миллион евро беришга тайёр. Уни шахсан жамоанинг янги устози Рональд Куман ўз жамоасида кўрмоқчи.

Гарсия бу мавсум “Сити” сафида 4 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!